Спорт

Самарқанд илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади: рекорд даражадаги жамоалар сони кутилмоқда

15 сентябр куни Самарқанддаги «Silk Road» халқаро туристик марказида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади. Марказий Осиё илк бор шахмат оламидаги энг йирик жамоавий турнирга мезбонлик қилади. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 1927 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу йил ташкилотчилар рекорд даражадаги иштирокчилар сонини кутишмоқда. Мусобақаларда 396 та жамоа иштирок этади. Шу тариқа, янги рекорд ўрнатилади […]

Самарқанд илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади: рекорд даражадаги жамоалар сони кутилмоқда

15 сентябрь куни Самарқанддаги «Silk Road» халқаро туристик марказида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади.

Марказий Осиё илк бор шахмат оламидаги энг йирик жамоавий турнир ўтказиладиган жойга айланади. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 1927 йилдан бери ўтказиб келинади.

Бу йил ташкилотчилар рекорд даражадаги иштирокчилар сонини кутишмоқда. Мусобақаларда 396 та жамоа иштирок этади.

Шу тариқа, жамоалар сони бўйича янги рекорд ўрнатилади. Бундан олдинги рекорд 2024 йилда Будапештда қайд этилган бўлиб, у ерда шахмат олимпиадасида 380 та жамоа дона сурган эди.

Турнирнинг Самарқандда ўтказилиши шахмат спорти учун муҳим воқеа бўлади ва Ўзбекистоннинг йирик спорт мусобақаларини ўтказиш майдончаси сифатидаги халқаро нуфузини оширади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.