Спорт

Бибисора Ассаубаева Самарқанддаги олимпиадада иштирок этади

Бибисора Ассаубаева Самарқанддаги олимпиадада иштирок этади

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 2026-йилнинг 15-27-сентябр кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Қозоғистон аёллар терма жамоаси таркибини эълон қилди. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар берди.

Қозоғистон шарафини ушбу олимпиадада катталар ўртасидаги аёллар рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Бибисора Ассаубаева ҳимоя қилади. Шунингдек, ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон рейтингида юқори поғоналарни банд этган Алуа Нурман (2-ўрин), Меруерт Камалиденова (4-ўрин), Элназ Калиахмет (22-ўрин) ҳамда Зарина Нургалиева (23-ўрин) ҳам жамоа таркибидан жой олган. Жамоага Павел Коцур сардорлик қилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Будапештда бўлиб ўтган аввалги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Қозоғистон аёллар терма жамоаси тарихий кумуш медалларни қўлга киритиб, олтин медал учун курашда фақатгина Ҳиндистон жамоасига имкониятни бой берганди.

Ма'лумот ўрнида айтиш жоизки, Самарқандда ўтадиган 2026-йилги олимпиадада жами 400 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич мусобақа тарихидаги мутлақ янги рекорд ҳисобланади. Жумладан, очиқ турнирда 208 та ва аёллар ўртасидаги мусобақада 192 та жамоа қатнашади. Тадбирнинг очилиш маросими 15-сентябр куни бўлиб ўтади, 16-сентябрдан 27-сентябргача эса иштирокчилар классик вақт назорати остида Швейсарча тизим бўйича 11 тур доирасида ўзаро баҳс олиб борадилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.