Маҳаллий

Таълим ва илм-фан вазирига ўринбосар тайинланди

Илхом Сираджев таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Таълим ва илм-фан вазирига ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ, Илхом Тохирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Илхом Сираджев 2006-2017 йилларда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ўқувчилар техник ижодиёт марказида турли вазифаларда ишлаган. 2017-2023 йилларда эса Халқ таълими вазирлигида бош иқтисодчи, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, Молиявий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи, Молия департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.

2025-йил сентабрда у Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.