Маҳаллий

Сурхондарёда туман санитария бўлими бошлиғи ушланди

Шўрчи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилотининг 42 нафар ходимига санитария сертификати бериш эвазига 2,1 млн сўм олаётганда ушлангани хабар қилинди.

Сурхондарёда туман санитария бўлими бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шўрчи тумани бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Шўрчи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Э.Э. ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, у тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бири раҳбари С.X.ga муассасанинг 42 нафар ходими учун санитария сертификатлари олиб беришни ваъда қилган.

Мансабдор ушбу хизмат эвазига 2,1 млн сўмни олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.