Маҳаллий

Санитария хулосаси эвазига пора олган шахс фош этилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Санитария хулосаси учун пора олган шахс қўлга олинди.

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўлинма бошлиғи якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш сехига санитария-эпидемиологик хулоса бериш эвазига 9 миллион сўм талаб қилган. У бу ишни ўзининг мансабдор танишлари орқали амалга оширмоқчи бўлган.

Маълумотларга кўра, у аввалроқ 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олган. Кейинчалик, талаб қилинган маблағнинг яна 400 АҚШ долларини олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни коррупсия ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда, ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Мурожаат этувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.