Маҳаллий

Шаҳрихон туман ФВБ бошлиғи ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар бўлими мансабдори пора олишда гумонланмоқда. У умумий овқатланиш шохобчасида текширув ўтказмаслик ва текширувчилар келган тақдирда ҳал қилиб бериш ваъдаси билан 1,5 млн сўм олганда ушланган.

Шаҳрихон туман ФВБ бошлиғи ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди

Андижон вилоятида Фавқулодда вазиятлар бўлими мансабдори пора олишда гумон қилиниб, ушланган.

Маълум қилинишича, департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Г. ҳудуддаги МЧЖлардан бирининг иш юритувчисидан 1,5 млн сўм олаётган пайтда қўлга олинган.

Мансабдор ушбу пул эвазига умумий овқатланиш шохобчасида келгусида текширув ўтказмаслик ва текширувчилар келган тақдирда унинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.