Маҳаллий

Сурхондарёда техникум ўқитувчиси 16 ёшли талаба қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида техникум ўқитувчиси вояга етмаган талаба қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилишда айбдор деб топилди. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Иш ҳужжатларига кўра, сентябрь ойи охирида ишлаб чиқариш таълими устаси дарс вақтида 16 ёшли талаба қизни физика хонасидан олиб чиқиб, кафедра хонасига бошлаган. У ерда у қизга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этишга уринган […]

Сурхондарёда техникум ўқитувчиси 16 ёшли талаба қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида техникум ўқитувчиси вояга етмаган талаба қизга нисбатан жинсий шилқимлик қилишда айбдор деб топилди. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Иш ҳужжатларига кўра, сентябрь ойи охирида ишлаб чиқариш таълими устаси 16 ёшли талаба қизни физика дарсидан олиб чиқиб, кафедра хонасига бошлаб борган. У ерда қизга нисбатан жинсий хусусиятга эга ҳаракатлар содир этишга уринган. Талаба қиз қаршилик кўрсатиб, хонадан югуриб чиқиб кетган.

Кейинроқ эркак унга нотаниш рақамдан қўнғироқ қилиб, ўзини бошқа ном билан таништирган ва спорт залига келишни сўраган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у ерда эркак яна унга шилқимлик қила бошлаган. Қиз хонани тарк этишга муваффақ бўлган.

Судда эркак талаба қизни дарсдан олиб чиққанини тасдиқлади, бироқ ҳар қандай жинсий хусусиятга эга ҳаракатлар содир этганини инкор қилди.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида (жинсий шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.