Маҳаллий

Сурхондарёда милоддан аввалги 1700−1500-йилларга оид қабристон ва археологик ашёлар топилди

Сурхондарёда 100 га яқин қабрдан иборат Озод ёдгорлигида археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қабрлар Сополли маданиятига хос бўлиб, ёдгорлик ва археологик ашёлар милоддан аввалги 1700−1500-йилларга бориб тақалиши мумкин.

Сурхондарёда милоддан аввалги 1700−1500-йилларга оид қабристон ва археологик топилмалар аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги Озод ёдгорлигида милоддан аввалги 1700−1500-йилларга мансуб қабристон ҳамда археологик ашёлар топилди.

Бу ерда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети Ипак йўли археологияси тадқиқот маркази ҳамкорлигида археологик қазув-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадқиқотлар 15-августдан бошланган. Озод ёдгорлиги 2023-йилда Сурхондарё ҳавзасининг шарқий қисмида ўтказилган дала-қидирув ишлари чоғида аниқланган.

Ёдгорлик Озод қишлоғининг жануби-шарқида, Далварзинтепадан қарийб 6 километр жануби-шарқда жойлашган. Унинг майдони тахминан 200×100 метрни ташкил қилади.

Мутахассислар ёдгорлик ҳудудида 100 га яқин қабр мавжудлигини аниқлаган. Жорий йилда унинг жануби-ғарбий қисмидаги 10 дан ортиқ қабрда археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, қабрларнинг тузилиши ва улардан топилган археологик ашёлар Сополли маданияти ёдгорликларига хос белгиларни кўрсатмоқда.

Радиокарбон (¹⁴С) таҳлиллари ҳамда археологик ашёларнинг қиёсий-типологик ўрганилиши ёдгорликнинг милоддан аввалги 1700−1500-йилларга оид эканини кўрсатмоқда.

Озод ёдгорлиги Сурхондарё ҳавзасида аниқланган энг қадимги қабристонлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Уни ўрганиш минтақадаги қадимги дафн анъаналарининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга.

Айни пайтда ёдгорликда археологик дала-қазув ишлари давом этмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар аниқланган қатлам 320−280 минг йил аввал шаклланган бўлиб, саналар тасдиқланса, Аркуцой Ўзбекистондаги энг қадимги археологик ёдгорликка айланиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.