Маҳаллий

Сурхондарё вилоятида автомобиль йўлига тоғ жинслари қулаб тушди

Сурхондарё вилоятида автомобиль йўлига тоғ жинслари қулаб тушди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги 75V040 автомобиль йўлига тоғ жинслари қулаб тушди. Ҳодиса 24 октябрь куни соат 03:30 ларда трассанинг 21 ва 22-километрлари оралиғидаги участкада юз берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, йўлни тозалаш учун туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, давлат йўл хизмати ходимлари ва махсус техника жалб этилди. Соат 07:30 га келиб, участка тоғ жинсларидан тўлиқ тозаланди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, транспорт воситаларига шикаст етгани қайд этилмади, йўлдаги ҳаракат эса тўлиқ тикланди.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида сел оқими ичида икки киши бўлган Damas автомобилини оқизиб кетган эди. Хайдовчи чиқиб олишга муваффақ бўлган, бироқ машинада бўлган йўловчи ҳалок бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.