Сталин қатаğони қурбонлари дунёнинг 101 şаҳрида ёдга олинди
Сталин қатаğони қурбонларига баğиşланган «Исмларни қайтариş» хотира аксияси бу йил дунёнинг 101 şаҳрида öтказилди. Россияда ҳам «Мемориал» таşкилоти тақиқланганидан кейин илк бор мустақил хотира тадбирлари бöлиб öтгани хабар қилинди.

Сталин қатағони қурбонлари дунёнинг 101 шаҳрида ёдга олинди
ДВ нашрининг ёзишича, аксия 29-октабр — Сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш куни арафасида бир қатор мамлакатларда ташкил этилган. Тадбирнинг расмий сайтида бу йил аксия 29-октабр куни ёки ундан олдин ўтказилган 101 шаҳар рўйхати берилган.
Германияда хотира тадбирлари 15 шаҳарда бўлиб ўтган. Улар орасида Берлин, Мюнхен, Гамбург, Кёлн, Бонн, Дюсселдорф, Бремен ва Билефелд ҳам бор.
РФИ маълумотига кўра, Париждаги аксияни «Мемориал Франсия» уюшмаси ташкил этган. Иштирокчилар Менилмонтан хиёбонидаги Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган парижликлар ёдгорлиги олдида тўпланган.
Россияда эса 2020-йилдан буён «Исмларни қайтариш» аксиясини ўтказишга расмий рухсат берилмаяпти. Бунга коронавирусга қарши кураш чоралари сабаб қилиб кўрсатилган.
РФИ таъкидлашича, 2021-йилда халқаро «Мемориал» жамияти тугатилганидан кейин тарихий хотирани сақлашга қаратилган мустақил ташаббусларга босим кучайган. Шунга қарамай, аксия бошқа мамлакатларда давом этган, Россиядаги одамлар ҳам қурбонларни ёдга олиш йўлларини излашда давом этмоқда.
Тҳе Инсидер нашрига кўра, бу йил Россияда «Мемориал» тақиқланганидан кейин илк бор мустақил хотира аксиялари ўтказилган. Бундай тадбирлар Иркуцк вилояти, Киров ва Великий Новгородда бўлиб ўтган.
30-октабр куни Санкт-Петербург, Челябинск вилоятининг Копейск ҳамда Самара вилоятининг Толятти шаҳарларида ҳам шундай тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Москвадаги Лубянка майдонида жойлашган Соловецк тоши ёдгорлигига Швеция, Чехия, Нидерландия, Полша ва бошқа мамлакатлар дипломатлари келган. РусНевс нашрининг маълум қилишича, бу йил АҚШ элчихонасидан ҳеч ким тадбирда қатнашмаган.
«Исмларни қайтариш» аксияси халқаро «Мемориал» жамияти томонидан илк бор 2007-йилда ташкил этилган. Ўша йилнинг 29-октабрида Москвадаги Соловецк тоши олдида тўпланганлар совет давлати томонидан қатағон қилинган, жумладан, отиб ташланган одамларнинг исмларини ўқиб эшиттирган.
Шундан буён қурбонларнинг исмларини ўқиш ҳар йили ҳам бевосита йиғилишларда, ҳам масофавий тарзда ўтказиб келинади. Ташкилотчилар тадбирларни интернет орқали ҳам жонли намойиш этади.
Аксия сайтидаги маълумотларга кўра, 2025-йилда «Исмларни қайтариш» тадбирлари дунёнинг 150 шаҳрида бўлиб ўтган.

