Маҳаллий

ССВ: ССПЕ билан касалланган 238 боланинг 133 нафари қизамиққа қарши эмланмаган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ССПЕ билан касалланган болаларнинг эмланиш ҳолати бўйича изоҳ берди. Вазирлик назоратидаги 238 беморнинг 95,8 фоизи бир ёшга тўлмасидан олдин қизамиқ билан касалланган. Улардан 133 нафари қизамиққа қарши эмланмаган, яна 83 нафари ваксинадан олдин қизамиқ билан касалланган.

ССВ: ССПЕ билан касалланган 238 боланинг 133 нафари қизамиққа қарши эмланмаган

9-сентабр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) биноси олдига республиканинг турли ҳудудларидан келган бир гуруҳ фуқаролар йиғилди. Улар орасида камёб ва ўта оғир ҳисобланган Ўткир ости склерозланувчи паненсефалит (Субасуте Сслеросинг Паненсепҳалитис — ССПЕ) касаллигига чалинган болаларнинг ота-оналари ҳам бор эди. Улар ҳукуматдан зарур дори-дармонлар, тиббий ёрдам ва моддий кўмак ажратилишини сўради.

Шундан кейин ССВ Газетаъга ССПЕ билан касалланган болаларнинг эмланиш ҳолати юзасидан изоҳ берди. Вазирликка кўра, ҳозир республика бўйича 238 нафар ССПЕ билан касалланган бола назоратда турибди. Уларнинг 133 нафари (55,8 фоиз) миллий эмлаш календарига мувофиқ қизамиққа қарши ваксина олмаган.

Ўткир ости склерозланувчи паненсефалит — қизамиқ вируси сабаб юзага келадиган, бош миянинг қайтмас даражада емирилиши билан кечувчи ҳалокатли касалликдир. Инфексия юққач, вирус мия ҳужайраларига кириб, 5−10 йил давомида “уйқудаги” яширин ҳолатда қолади. Сўнг бирдан “уйғониб”, мияни ичидан емира бошлайди. Натижаси деярли 100 фоиз ҳолатда ўлим ёки умрбоқий чуқур ногиронлик билан якунланади.

1 ёшгача бўлган гўдакларнинг марказий асаб тизими ва иммунитети ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Агар вирус шу даврда организмга кирса, у мия тўқималарида жуда осон жойлашиб, яширин қолади. Статистикага кўра, 1 ёшгача қизамиқ билан оғриган болаларда кейинчалик ССПЕ (мия емирилиши) ривожланиш хавфи катта ёшдаги болаларга нисбатан бир неча баробар юқори.

ССВ эмланмаган болаларнинг аксарияти қизамиқни жуда эрта ёшда юқтирганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, ССПЕ билан назоратга олинган 238 боланинг 228 нафари (95,8 фоиз) бир ёшга тўлмасидан олдин қизамиқ билан касалланган. 2019-йилда миллий эмлаш календарида қизамиққа қарши эмлаш бир ёшда амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, 2019-йилда туғилган болалар бир йил ўтиб, 2020-йилда эмланиши керак бўлган. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин аҳолининг эмлаш дастурлари билан тўлиқ қамраб олинишига салбий таъсир кўрсатган.

ССВнинг статистик таҳлилларига кўра, ота-оналарнинг ўртача 10 фоизи эмлаш дастурларига масъулияциз ёндашади ёки ваксинацияга қарши бўлади.

2023-йилдан бошлаб эса эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, қизамиққа қарши эмлаш 6 ойликдан бошлангани қайд этилди.

ССВ 1980—1990-йилларда бутун аҳолини қизамиққа қарши ваксинация билан қамраб олиш амалиёти бўлмаганини билдирди. Ўша даврда асосан уюшган болалар гуруҳлари, жумладан, таълим муассасалари тарбияланувчилари қизамиққа қарши мажбурий эмланган.

Шу сабабли ушбу йилларда аҳолининг ваксинация билан қамрови бўйича умумий статистик маълумотлар асосида муайян фуқаронинг эмланган ёки эмланмаганини аниқлаш кўп вақт ва ресурс талаб этади.

ССВ маълумотига кўра, ССПЕ билан касалланган назоратдаги 238 беморнинг 185 нафари, яъни 77,7 фоизи, 2019-йилда туғилган. Яна 21 нафари (8,8 фоиз) 2023-йилда, 18 нафари (7,5 фоиз) 2018-йилда туғилган. 2015−2024-йилларнинг қолган йилларига эса 1−2 нафардан тўғри келади.

Шу боис ССПЕ билан касалланган болаларнинг 90 фоизи 2019-йилда туғилган деган маълумот тасдиқланмади, дея таъкидланади ССВ хабарида.

ССВга кўра, назоратдаги 238 нафар ССПЕ беморининг 105 нафари (44,1 фоиз) қизамиққа қарши эмланган. Бироқ уларнинг 83 нафари, яъни 80 фоизи, ваксина олишидан олдин қизамиқ билан касалланган.

Вазирлик илмий адабиётларга таянган ҳолда, қизамиққа қарши икки доза ваксина олганларнинг тахминан 3 фоизида иммунитет шаклланмаслиги ёки вақт ўтиши билан сусайиши сабаб қизамиқ қайд этилиши мумкинлигини билдирди. Бир доза олганларда бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил этади.

ЖССТ маълумотига кўра, қизамиқ ваксинасининг бир дозадан кейинги самарадорлиги тахминан 93 фоиз, икки дозадан кейин эса 97 фоизгача етади.

Ўзбекистонда амалдаги миллий эмлаш календарига кўра, болалар қизамиққа қарши 6 ойликда ва 6 ёшда икки марта эмланади.

ССВга кўра, ваксинанинг нотўғри юборилиши тери ёки тери остида яллиғланишга олиб келиши мумкин. Шунингдек, ваксина қадоғи очилган вақтдаги ҳамда сақлаш ҳароратига қўйилган талабларнинг бузилиши эмланган шахсда етарли иммунитет шаклланмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

Бироқ ваксина сифацизлиги ССПЕни келтириб чиқариши ҳақидаги даъвони вазирлик тасдиқламади.

ССВ Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига киритилган 13 турдаги ваксиналарнинг барчаси ЖССТ преквалификациясидан ўтган ваксиналар эканини билдирди. Преквалификация — ваксинанинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги халқаро стандартларга жавоб беришини баҳолаш жараёнидир.

Вазирлик, шунингдек, ССПЕ билан касалланган беморларда ёввойи қизамиқ вируси штаммлари аниқлангани ҳақида илмий мақолалар эълон қилинганини қайд этди. Қизамиқни 5 ёшгача юқтирган ҳар 100 минг болага тахминан 18 та ССПЕ ҳолати тўғри келиши мумкин. Касаллик одатда қизамиқдан 7−10 йил ўтиб намоён бўлади.

ССВ 2019, 2020, шунингдек 2023−2024-йилларда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда қизамиқ билан касалланиш кўпайганини ҳам таъкидлади.

ССВ 9-сентабр куни ота-оналар мурожаат билан келган пайтда Соғлиқни сақлаш вазирининг қўлига тутқазилган бола — Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи вояга етмаган фуқаро Х.Э. — 2019-йилда туғилганини маълум қилди. У 6 ойлигида қизамиқ билан касаллангани ва қизамиққа қарши эмланмагани таъкидланди. Болада ССПЕ 2022-йил сентабрида аниқланган.

Вазирлик хулосасига кўра, ССПЕ ҳолатларининг асосий қисми қизамиқ билан касалланган болаларда кузатилган. Назоратдаги беморларнинг 95,8 фоизи қизамиқ билан бир ёшга тўлмасидан олдин касалланган.

ССВ шунингдек, ССПЕ билан касалланиш ҳолатлари асосан қизамиқ билан касалланиш кўпайган йилларда туғилган болалар орасида қайд этилганини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.