Дунё

Словакияда 70 киши бўлган заводга ўт қўйиш режаси фош этилди

Словакия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мамлакат шарқида жойлашган учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчи заводга ўт қўйиш режасини фош қилди. Жиноятга тайёргарлик кўришда гумонланаётган уч нафар хорижликдан икки нафари Словакияда, яна бири Германияда қўлга олинган. Тинтув вақтида катта миқдорда ёнувчан аралашма, асбоблар ва қўлда чизилган режа топилган.

Словакияда 70 киши бўлган заводга ўт қўйиш режаси фош этилди

Словакиянинг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (УБОК) ходимлари мамлакат шарқидаги дрон ишлаб чиқариш корхонасига ўт қўйишга тайёргарлик кўрилаётганининг олдини олди.

Словакия полицияси 25-август куни маълум қилишича, жамият учун хавфли бўлган ўта оғир жиноятни тайёрлашда гумонланаётган уч нафар хорижликка нисбатан айблов эълон қилинган. Уларнинг икки нафари Словакия ҳудудида қўлга олинган. Учинчи гумондор эса қисқа муддат ичида расмийлаштирилган Европа ҳибсга олиш ордери асосида Германияда ушланган.

Полиция маълумотига кўра, гумондорлар тинтув қилинганда «катта миқдорда» ёнувчан аралашма, турли асбоблар, мобил телефонлар, экшн-камера ва қўлда чизилган режа мусодара қилинган. Дастлабки тахминларга кўра, гумондорлар заводда ёнғин чиқариш учун напалмдан фойдаланишни режалаштирган бўлиши мумкин.

Словакия полициясининг дастлабки маълумотларига кўра, режалаштирилган ҳужум амалга оширилган тақдирда завод биноси ичида тахминан 70 нафар ходим бўлиши мумкин эди. Шунингдек, ишлаб чиқариш сехидаги мол-мулк ва ускуналарнинг умумий қиймати ўнлаб миллион еврони ташкил этиши айтилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳозирча гумондорларнинг фуқаролиги, заводнинг номи ва эҳтимолий ҳужум ортидаги мотивлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Словакиядаги ҳодиса Европа давлатларида мудофаа саноати корхоналари хавфсизлигига эътибор кучайган бир пайтга тўғри келди. Аввалроқ Британиянинг Тҳе Телеграпҳ газетаси Европа бўйлаб қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи корхоналарда диверсия ҳолатлари кўпайгани ҳақида материал эълон қилган эди. Нашр махсус хизматлар вакилларига таяниб, Россия Европадаги мудофаа корхоналарига зарар етказиш учун маҳаллий жиноий гуруҳлар аъзоларини жалб қилаётган бўлиши мумкинлигини ёзган. Тҳе Телеграпҳ манбалари бундай ҳаракатлар НАТОнинг жавоб реаксиясини синаб кўришга қаратилган бўлиши мумкинлигини ҳам иддао қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.