Болгарияда ўқ-дори заводи портлаб кетди (видео)

**Болгариядаги ўқ-дори заводида портлаш ва ёнғин содир бўлди (видео)**
10-август куни Болгариядаги ҳарбий заводнинг ўқ-дори омборида кучли портлаш юз бериб, ортидан ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “РБК Украине” хабар берди.
Ҳодиса Трявна муниципалитетининг Белица қишлоғи яқинида содир бўлган. Мер Денчо Миневнинг сўзларига кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Унинг та'кидлашича, ёнғин назоратга олинган ва об'эктнинг барча ходимлари автобусларда эвакуация қилинган. ОАВ ма'лумотларига кўра, ҳудуддан 300 га яқин одам олиб чиқилган.
Воқеа жойида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида тезкор штаб ташкил этилган. Дастлабки ма'лумотларга кўра, ҳодисага юк машинасининг ёниб кетиши сабаб бўлган, шундан сўнг омбордаги ўқ-дорилар портлашни бошлаган.
Қутқарувчилар атрофдаги ўрмон ҳудудларига тарқалган ёнғинга қарши курашни давом эттирмоқда. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда. Ҳудуд ўраб олинган ва бегона шахсларнинг кириши тақиқланган. Армянковци қишлоғи яқинидаги чорраҳада йўл ёпилган ва назорат-ўтказиш пункти ўрнатилган.
Тутун ва ҳаво ифлосланиши сабабли ҳокимият органлари аҳолини деразаларни очмасликка, ҳимоя ниқобларидан фойдаланишга ва зарурациз кўчага чиқмасликка чақирди.
Ёнғин муносабати билан Габрово вилояти губернатори огоҳлантириш тизимини ишга туширди. Аҳолига Ички ишлар вазирлиги тавсияларига амал қилиш ва ҳодиса жойидан узоқроқда бўлиш уқтирилди. Ички ишлар вазири Иван Демержиев яқин атрофдаги аҳоли пунктлари эвакуация қилинишини айтди.
Аввалроқ Москвада юқори мартабали генерал иштирокидаги зиёфатда портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. Ресторанда юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жароҳат олган. Россия расмийлари ҳодисани террорчилик ҳаракати деб баҳолаган.

