Дунё

Си, Трамп ва Путин Украина масаласида учрашиши мумкин. Бу Киевни «оқ байроқ кўтаришга» ундашми?

АҚШ президенти Трамп, Чин раиси Си ва Россия президенти Путин юзма-юз учрашиб, Украинадаги урушни муҳокама қилмоқчи экан. Афтидан, Киевни навбатдаги марта оқ байроқ кўтаришга ундашмоқчи, Трамп бощилигида. Қуйида шу ҳақда.

Си, Трамп ва Путин Украина масаласида учрашиши мумкин. Бу Киевни «оқ байроқ кўтаришга» ундашми?

АҚШ президенти бундай форматдаги учрашувга қарши эмаслигини, бироқ унда уруш эмас, «ядровий қуролни муҳокама қилмоқчи эканини» айтди. «Президент Си хоҳласа, мен тайёрман», деди Трамп. Аввалроқ ОАВда бундай таклиф ўзаро телефон суҳбати пайтида Путиндан чиққани ҳақида ёзилганди. Трамп журналистларга жавоб берар экан, «Си хоҳласа, учрашаман», деди, «Си ва Путин хоҳласа», демади.

Ҳеч нарса ҳал бўлмаса ҳам, Украина тақдири Киев иштирокисиз АҚШ, Россия ва Хитой етакчилари томонидан муҳокама қилингани ўзиёқ Европа учун жиддий сигнал. «Урушни бирпасда юмалоқ ёстиқ қилишни» мақсад қилган держава олтинчи йилга келиб ҳамон Донбасс олинмаган бир пайтда шундай сигналлар юбориш ҳақида ўйламоқда.

Трамп гўёки Украина унинг учун мутлақо аҳамияциз эканини кўрсатиш мақсадида бу учрашувда «жон деб ядровий қуролсизланишни муҳокама қилишини» айтди.

Аввалроқ Американинг ВСЖ нашри ўзаро телефон суҳбати чоғида Путин Трампга Украинадаги уруш юзасидан уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилгани ҳақида ёзганди. Ўша суҳбатда Путин урушни Москвага маъқул бўлган шартларда якунлашни таклиф қилган. Нашрга кўра, Пекин ҳам Трамп учрашувга тайёр бўлса, Хитой раиси бунга қарши бўлмаслигини билдирган. 18-19 ноябр кунлари Хитойда Осиё Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити ўтказилади. Трамп, Си ва Путин ўша ерда учрашиши мумкин.

Гўёки «Украина тақдири ҳал қилинадиган» учрашувда Украина вакиллари бўлмаслиги табиий. Кремл бундай режа борлигини тасдиқлади, Трамп қарши эмас, Пекин ҳам рози экан.

Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ президенти Трамп Киевни таслим бўлишга ундаётганини айтди. «Менимча, Украинани капитуляция бўлишга ундовчи қадамлар ташланди. Америкалик ҳамкорларимиз урушни Украинага босим қилиш орқали тезроқ тугатиш мумкин деб ҳисоблаётгани ҳақида ўйлашни хоҳламайман, лекин барчаси шунга қараб кетяпти», деди у Блоомберг нашрига берган интервюсида.

Энди асосий савол: айтайлик Хитой, Россия ва АҚШ Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришди, кейин нима бўлади? Путин ҳам ўша ерда экани инобатга олинса, келишув тўлиқ Россия фойдасига бўлади. Путин нима исташи ҳаммага маълум: Украина Қримни Россияники деб тан олиши, Донбассдан тўлиқ кетиши, Запорижжя ва Херсонни ҳам топшириши керак, ахир Россия уларни ўз конституциясига қўшиб бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.