Дунё

«Бир хонада бўлишлари қийин»: Трамп Путин–Зеленский учрашувини шарт деб ҳисобламади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина раҳбарларининг бевосита учрашувисиз ҳам урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш мумкинлигини билдирди. У Володимир Зеленскийни таклиф этилаётган шартларга рози бўлишга яна чақирди.

«Бир хонада бўлишлари қийин»: Трамп Путин–Зеленский учрашувини зарур деб билмайди

Трамп бу ҳақда 20-октабр куни Оқ уйнинг Овал кабинетида журналистлар билан суҳбат чоғида айтган.

«Менимча, улар буни бошқача йўл билан ҳам амалга ошириши мумкин. Уларга бир хонада бўлиш қийин. Келишувга қандай эришилиши мени қизиқтирмайди», - деган Трамп.

АҚШ президенти Владимир Путин ва Володимир Зеленский ўртасида «улкан» нафрат борлиги ҳақидаги фикрини ҳам қайта таъкидлаган.

Шунингдек, у Украина раҳбари урушни тўхтатиш бўйича келишувга интилиши кераклигини урғулаган.

«У келишувга боришни хоҳлаши керак бўлади, чунки, менимча, унинг халқи бунга ортиқ чидаб турмайди», - деган Трамп.

АҚШ президенти Вашингтон Украинага катта ёрдам берганини, бироқ бунинг эвазига «қайғу, ўлимлар ва улкан молиявий йўқотишлардан бошқа ҳеч нарса олмаганини» даъво қилган. Унинг айтишича, америкалик солиқ тўловчилар ҳам, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳам Украинани молиявий қўллаб-қувватлашдан чарчаган.

Суҳбат давомида Россия қамоғидаги 73 ёшли америкалик Стивен Ҳаббард масаласи ҳам тилга олинган. Трамп Путин билан мулоқотида уни озод қилишни сўраганини билдирган.

Ҳаббард 2024-йил октабрда Россияда ёлланма жангчилик моддаси бўйича олти йил-у ўн ойга озодликдан маҳрум қилинган. Россия тергови талқинига кўра, у 2014-йилдан Украинада яшаган, 2022-йил февралда Харкив вилоятининг Изюм шаҳри ҳудудий мудофаа сафига қўшилган ва апрелда Россия ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

АФП агентлиги аввалроқ Ҳаббард Россия қамоғида қийноққа солингани ҳақида хабар берган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.