Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди (фото)

Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди (фото)
Шимолий Корея 20-сентябр куни янги қуролни муваффақиятли синовдан ўтказди ва уни “ўта замонавий мудофаа технологияси” деб таърифлади.
Мамлакат раиси Ким Чен Ин ҳамда унинг қизи Жу Ае қурол синовини шахсан кузатиб борди. Кимнинг айтишича, бу синов мамлакат қуролли кучларининг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада оширган.
Хабарда айнан қайси қурол синовдан ўтказилгани ошкор этилмаган. КСНА тарқатган фотосуратларда Ким ўсмир қизи билан бирга мамлакатнинг шарқий қирғоғи ва учиш траекторияси акс этган экранни кўздан кечираётгани кўринади. Экрандаги Ҳвасонгпҳо-11-ма-1 ёзуви Пхенян модернизация қилаётган қисқа масофали баллистик ракеталар туркумининг бир қисмига ишора қилиши мумкин.
Бундай қурилма жанговар каллакка мудофаа тизимларидан қочиш учун йўналишини ўзгартириш имконини беради. Бундан ташқари, бундай ракета қисман орбитага чиқарилиши ҳам мумкин. Гипертовушли ракеталар Ким Чен Ин мамлакатнинг ядровий салоҳиятини кучайтириш учун ишлаб чиқишни буюрган қуроллар қаторига киради.
Маълумот учун, 12-сентябр куни Шимолий Корея Қуролли кучлари артиллерия ва узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланган ҳолда ўт очиш машғулотларини ўтказганди. Қуроллар нишонларга 100 фоиз аниқлик билан зарба берган. Машғулотлар қайси ҳудудда ўтказилгани очиқланмаган эди.

