Сиёсат

ШҲТнинг юбилей саммити. Бишкекда давлат раҳбарлари нималар ҳақида гапирди?

31-августдан 1-сентабрга қадар Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллигига бағишланган юбилей саммити ўтказилди. Ўзбекистон президенти ўз нутқида кескинликларни юмшатиш муҳимлигига урғу берган ҳолда, Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожи алоҳида ташвиш уйғотаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳиндистон бош вазири дунёдаги қуролли тўқнашувлар, хусусан, Россия-Украина урушини зудлик билан тўхтатиш бўйича тўғридан-тўғри ва қатъий чақириқ билан чиқди. «Урушнинг ҳар бир куни инсониятни орқага тортяпти. Ҳарбий ҳаракатларни тугатишга ўтиш керак», деди Моди…

ШҲТнинг юбилей саммити: Бишкекда давлат раҳбарлари нимани муҳокама қилди?

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 31-августдан 1-сентабргача Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25-саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо барча давлатларнинг етакчилари иштирок этди. Саммитда янги хавфсизлик марказларини ташкил этиш, гиёҳванд моддаларга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш, рақамлаштириш, экология ва логистика масалалари муҳокама қилинди.

**"Иқтисодий соҳа ШҲТ самарадорлигининг асосий кўрсаткичи" – Шавкат Мирзиёев**

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида кескинликларни юмшатиш муҳимлигини таъкидлаб, айниқса Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши алоҳида ташвиш уйғотаётганини қайд этди.

"Учрашувимиз геосиёсий бўлиниш, ишонч тақчиллиги ортиб бораётган, можаролар кескинлашаётган ва халқаро ҳуқуқ емирилаётган бир даврда ўтмоқда. Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожи алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Биз минтақада мулоқотни қайта тиклаш ва кескинликни юмшатишнинг қатъий тарафдоримиз", деди Ўзбекистон Президенти.

Шавкат Мирзиёев "ШҲТ-2040: умумий тараққиёт макони" консептуал қарашини ишлаб чиқишга киришиш таклифини илгари сурди.

"Унинг асосий мақсади инвестициялар, технологиялар ва билимлар эркин алмашиниладиган, йирик инфратузилма ва саноат лойиҳалари амалга ошириладиган, минтақалар, бизнес ва одамлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар кенгайиб борадиган ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши лозим. Иқтисодий соҳа ШҲТ самарадорлигининг муҳим устувор йўналиши ва бош кўрсаткичи ҳисобланади", деди Ўзбекистон раҳбари.

**"Куч ишлатиш ва таҳдид маданияти ўтмишда қолиши керак" – Тўқаев**

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқини дунёда куч ишлатиш мафкурасидан воз кечиш ва халқаро ҳуқуқ устуворлигини тиклаш зарурлигини таъкидлашдан бошлади. У геосиёсий рақобат ўрнини ўзаро масъулият эгаллаши кераклигига урғу берди.

"Биз геосиёсий рақобат ва санксиялар ўрнини ўзаро масъулият ҳамда узоқ муддатли стратегик шериклик эгаллайдиган мутлақо янги, адолатли халқаро муносабатлар тизимини шакллантиришимиз зарур. Куч ишлатиш ва таҳдид маданияти ўтмишда қолиши керак", деди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.