Спорт

Шахмат тожи учун баҳс олдидан Синдоров яққол устунликка эга

ФИДЕ икки гроссмейстернинг ўзаро учрашувлари статистикасини эълон қилди

Шахмат тожи учун бўладиган баҳс арафасида Синдоров аниқ устунликка эга

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) шахмат тожи учун ўтадиган беллашув олдидан ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикасини эълон қилди.

Статистик маълумотларга кўра, классик форматда Синдоровнинг устунлиги яққол кўринади — ўзаро учрашувлар ҳисоби вакилимиз фойдасига 2,5 : 0,5 кўринишида катта фарқ билан қайд этилган. Блицда ҳам Жавоҳир олдинда — 2:0. Рапид йўналишида эса кичик устунлик Гукеш томонида (1:0).

Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги (Салесфорсе ФИДЕ Ворлд Чампионшип 2026) учун асосий баҳсга жорий йилнинг 24-ноябр — 12-декабр кунлари Швейсариянинг Женева шаҳри мезбонлик қилади. Ўша пайтда ҳар икки гроссмейстер ҳам 20 ёшда бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.