Спорт

Ҳиндистон бош вазири Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш ўртасидаги баҳс ҳақида гапирди

Ҳиндистон Бош вазири Жавоҳир Синдоров ва Гукеш ўртасидаги баҳсга тўхталди

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди шахматчилар Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу ҳақида сўз юритди.

Нарендра Моди шундай деди: “Ўтган йили Гоада 20 ёшли ўзбек гроссмейстери Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди. Энди ноябр ойида унинг рақиби ҳиндистонлик 20 ёшли спортчи Гукеш бўлади – бизни катта беллашув кутмоқда. Бу икки ёш спортчи юзма-юз келганда, табиийки, бутун дунёнинг нигоҳи ушбу мусобақага қаратилади. Келаси ой Самарқандда бўлиб ўтадиган шахмат чемпионатида ҳам сизларга чин дилдан омад тилайман”.

Маълумот учун, шахмат бўйича Жаҳон тожи учун баҳслар жорий йилнинг 25-ноябридан 15-декабрига қадар Швейсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни, умумий буджети эса 8,5 миллион долларни ташкил этади. Регламентга кўра, ғолибни аниқлаш учун жами 14 та партия ўйналади ва чемпионлик учун шахматчилардан 7,5 очко жамғариш талаб этилади. Агар томонлардан бири бу натижага белгиланган ўйинлардан эртароқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий ўйинлар 7:7 ҳисобидаги дуранг билан тугаса, чемпион номи тай-брейкда аниқланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.