Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни ҳам енгди
Бу сафар ҳам Ўзбекистон турнир жадвалидаги асосий рақибдан устун келди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади.

**Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни ҳам мағлуб этди**
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар асосий жамоаси Самарқандда давом этаётган шахмат Олимпиадасида ғалабали юришини давом эттирмоқда.
23-сентабр куни 7-тур доирасидаги марказий учрашувда мезбонлар тўртлиги Хитой вакилларига қарши дона сурди.
Аввалига Жавоҳир Синдаров Вей И билан, Муҳиддин Мадаминов эса Ҳу Ҳиангю билан дуранг қайд этди — 1:1.
Ҳал қилувчи партияларда Нодирбек Абдусатторов 17-жаҳон чемпиони Динг Лиренни, 6-тур қаҳрамони Нодирбек Ёқуббоев эса Ю Янгюни мағлуб этди ва якуний ҳисоб 3:1 бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон-1 жамоаси очколарини 14 тага етказди ва турнир жадвалидаги яккапешқадамлигини сақлаб қолди. Тур олдидан 11 очко билан иккинчи ўринда бораётган Хитой эса тур якунига келиб кучли учликдан чиқиб кетиши мумкин.

