Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоалари 4-турда ҳам зафар қучди

**Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоалари 4-турда ҳам зафар қучди**
Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 4-тур беллашувлари якунланди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоалар бу турда ҳам қизиқарли ва муросасиз партиялар ўтказди.
**Эркаклар ўртасидаги баҳслар**
**Ўзбекистон-1 — Туркия: 2,5:1,5**
Ўзбекистоннинг асосий жамоаси тўртинчи турда Туркия вакилларини мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари билан дуранг ўйнаган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев ўз партиясида Ваҳап Санални енгиб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Нодирбек Абдусаттов 0,5:0,5 Каан Ягиз Эрдоғмус
Жавоҳир Синдоров 0,5:0,5 Эдиз Гюрел
Нодирбек Ёқуббоев 1:0 Ваҳап Санал
Шамсиддин Воҳидов 0,5:0,5 Эмре Жан
**Аёллар ўртасидаги баҳслар**
**Ўзбекистон-1 — Аргентина: 3:1**
Аёллар баҳсларида Ўзбекистоннинг асосий жамоаси Аргентина терма жамоасини мағлуб этди. Умида Омонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова партияларини ғалаба билан якунлади. Гулдона Каримова ҳамда Афруза Ҳамдамова эса дуранг натижа қайд этди.
Афруза Ҳамдамова 0,5:0,5 Канбела бе Франсиско Гуеемкабуру
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 1:0 Мария Хосе Кампос
Умида Омонова 1:0 Анапаола Борда Родас
Гулдона Каримова 0,5:0,5 Эрнестина Адам
Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа иштирок этмоқда: эркаклар гуруҳида 208 та, аёллар ўртасида эса 192 та жамоа бор. Мусобақа 28-сентябрга қадар давом этади.

