Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
Бугун, 25-сентябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқаро маданий коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян ҳамда Гонконгнинг «ЖДБ Гроуп» компанияси асосчиси Чан Хунтони қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Марказ Ўзбекистоннинг Хитой билан кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келаётгани таъкидланди. Биргаликда инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва «яшил» саноат йўналишларида бир қатор лойиҳалар амалга оширилгани қайд этилди.
«ЖДБ Гроуп» компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятида устувор йўналишлар сифатида замонавий шаҳар, транспорт ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда геология соҳаси белгиланди.
Учрашув якунида мазкур компания иштирокида амалга оширилаётган ҳамда янги лойиҳаларни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

