Шавкат Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цзянь билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди. Учрашув давомида томонлар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилдилар. Учрашув бошида Ли Цян Ўзбекистон раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиндан самимий сўраш ва энг эзгу тилакларни етказди. Асосий эътибор […]

Шавкат Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цзян билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цзян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат давомида томонлар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Учрашув бошида Ли Цзян Ўзбекистон раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиндан самимий салом ва энг эзгу тилакларни етказди.
Жорий йилнинг август ойида Бишкекда икки мамлакат етакчиларининг учрашувида эришилган келишувларни амалий рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар парламентлар, ҳукуматлар, соҳавий идоралар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасидаги алоқалар фаоллашганини таъкидладилар.
Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатига ва «учта ёвуз куч»га қарши биргаликда курашишга содиқлигини тасдиқлади.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ўсишида барқарор ижобий динамика қайд этилди. Ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, ташкил этилган қўшма корхоналар сони эса 6 мингдан ошди. Бундан ташқари, Ўзбекистонга ташриф буюраётган хитойлик туристлар оқими ортмоқда ва камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш давом этмоқда.
Томонлар иқтисодиётнинг асосий тармоқларида, жумладан, яшил энергетика, кимё, геология, автомобилсозлик, металлургия ва қишлоқ хўжалигида амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Алоҳида равишда инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш, шунингдек, станоксозлик ва робототехника соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди.
Музокараларнинг муҳим мавзуларидан бири ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаётган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон стратегик темир йўли қурилиши бўлди.
Транспорт коридорининг ишга туширилиши минтақавий савдони ривожлантириш, логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиёнинг Хитой билан транспорт жиҳатидан боғлиқлигини оширишга қўшимча туртки бериши кутилмоқда.
Учрашув давомида туристик, маданий ва таълим алмашувларини кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Ўзаро ташрифларни рағбатлантириш учун Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиарейслар частотасини ошириш режалари кўриб чиқилди.
Яқин орада Хитойда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат маданият марказларини ўзаро очиш режалаштирилган.
Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), «Марказий Осиё — Хитой» формати ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқладилар.
Музокаралар Ўзбекистон ва Хитойнинг ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва транспорт, саноат, энергетика, технологиялар ҳамда гуманитар ҳамкорлик соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга оширишга бўлган интилишини тасдиқлади.

