Шавкат Мирзиёев Shinhan Financial Group билан молиявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Сеулда Shinhan Financial Group раиси Чжин Ок Дон билан учрашди. Учрашувда молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инфратузилма, қайта тикланувчи энергетика ва саноат соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон тижорат банклари учун кредит линиялари ажратиш тўғрисидаги битим имзоланганини қайд этдилар. Мамлакатда шўъба корхонасини ташкил этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди […]

Шавкат Мирзиёев Shinhan Financial Group билан молиявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Сеулда Shinhan Financial Group раиси Чжин Ок Дон билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инфратузилма, қайта тикланувчи энергетика ва саноат соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон тижорат банклари учун кредит линиялари ажратиш тўғрисида битим имзолангани қайд этилди. Мамлакатда Shinhan Bank шўъба банкини ташкил этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, янги молиявий воситаларни жалб қилиш, «яшил» кредитлаш ва рақамли банкингни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун махсус молиявий ечимларни жорий этишга алоҳида урғу берилди.
Томонлар Shinhan компаниясининг Ўзбекистон молия секторидаги иштирокини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

