Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Рустам Эмомалини “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон етакчиси Тожикистон парламенти юқори палатаси раисини икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун мукофотлади.

Шавкат Мирзиёев Рустам Эмомалини “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 4-ноябр куни Тожикистон Мажлиси миллий раиси Рустам Эмомалини “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Рустам Эмомалини қабул қилган.

Учрашув бошида Тожикистон парламенти юқори палатаси раиси Шавкат Мирзиёевга Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Томонлар икки давлат ўртасида савдо ва юк ташиш ҳажмлари ортиб бораётганини қайд этган. Шунингдек, саноат, қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Учрашувда Қўшма инвестиция компанияси самарали фаолият юритаётгани ҳам айтилган.

Бундан ташқари, икки мамлакат пойтахтлари ва ҳудудлари ўртасидаги бевосита алоқаларни ривожлантириш, маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда парламентларнинг ролини кучайтириш, парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари ва соҳавий қўмиталар фаолиятини фаоллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Рустам Эмомалини икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги катта хизматлари ҳамда парламентлараро мулоқотни кенгайтириш борасидаги самарали фаолияти учун “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.