Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди: тафсилотлар

Президентимиз Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон томонидан Авазада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат

**Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди: тафсилотлар**

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-октябр куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентимиз Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон томонидан Авазада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви, МДҲ саммити ва Каспий экологик форумига самарали раислик қилингани ҳамда уларни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Туркманистоннинг минтақавий мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим роли яна бир бор намоён этган ушбу тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга экани қайд этилди. Эришилган келишувлар минтақада изчил тараққиёт ва осойишталикни таъминлашга қаратилган шериклик учун янги истиқболларни очаётгани таъкидланди.

Суҳбат чоғида изчил ривожланиб, амалий мазмун билан бойиб бораётган Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигининг барқарор ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Авазада Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисида тарихий шартнома имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу механизмни ишга тушириш икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича саъй-ҳаракатларни тизимли мувофиқлаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Етакчилар олий даражадаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

Якунда кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, муштарак тарих ва маданий анъаналарга асосланган Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигини изчил ривожлантириш ҳамда Марказий Осиёда тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни янада мустаҳкамлашга ўзаро интилиш қатъий экани таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.