Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги янгиланган кўча бўйлаб сайр қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳридаги янгиланган кўча бўйлаб пиёда юрди.

Шаҳарнинг Ғаресизлик, С.Камалов ва Ғ.Шеразиева кўчаларида олиб борилган ободонлаштириш ишлари ҳисобига аҳоли ҳамда шаҳар меҳмонлари учун қулай ҳордиқ чиқариш муҳити яратилди, савдо ва кўнгилочар масканларнинг тун-у кун фаолият юритиши учун шароит шакллантирилди.

Ушбу ишларга 2,2 миллиард сўм йўналтирилиб, кўчаларнинг 2,5 километрлик қисми таъмирланди ва инфратузилмаси янгиланди.

Пиёдалар йўлаклари қурилди, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилди. Ҳудудни тунги пайтда ёритиш учун қуёш панеллари ёрдамида ишлайдиган энергия тежамкор чироқлар қўйилди. Ёмғир сувларини оқизиш ва сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида 1,5 километрлик тармоқ янгидан барпо этилди, мавжудлари эса модернизация қилинди.

Яратилган имкониятлар тадбиркорлик фаолиятини ҳам фаоллаштирди. Ҳудудда 8 та янги тадбиркорлик субьекти иш бошлади, яна 10 таси фаолиятини кенгайтирди. Натижада 75 та янги иш ўрни яратилди.

Давлат раҳбари кўча бўйлаб юрганида одамлар билан самимий суҳбатлашди, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик энг қадрли неъмат эканини таъкидлаб, эзгу тилакларини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.