Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Кегейлидаги иссиқхона мажмуаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Кегейли туманида барпо этилган иссиқхона мажмуаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳудудга 12,5 млрд сўм имтиёзли маблағ йўналтирилиб, 5 гектар майдонда замонавий енгил турдаги иссиқхона қурилди. Натижада аввал Ижтимоий реестрда қайд этилган 50 та оила қамраб олиниб, улар учун доимий иш ўринлари яратилди.

Саралаб олинган ҳар бир эҳтиёжманд оилага 10 сотихдан иссиқхона майдони берилди. Бунда ушбу комплексга бириктирилган лидер тадбиркор фақат ер ва иссиқхона ажратиш билангина чекланиб қолмайди.

Уларни 2 йил давомида шу жойнинг ўзида ўқитиб, етарли билим ва тажриба ҳосил қилгач, ўз томорқаларида иссиқхона ташкил этиш ҳамда даромад манбаини яратишга кўмаклашади.

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари лидер тадбиркор томонидан бозор нархида харид қилинади.

Шунингдек, ушбу иссиқхона комплексида йилига 1 минг нафар фуқарони иссиқхона хўжалиги ва деҳқончилик йўналишида ўқитиш ҳам йўлга қўйилган. Бу тизим аҳоли учун кафолатли ва барқарор даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, оилалар даромадини янада ошириш учун қўшимча имкониятлар яратилган. Иссиқхона яқинидаги 350 метрлик зовурда 500 бош ўрдак боқишга мўлжалланган махсус ўрдакхона ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида оилаларга 10 бошдан Бразилиядан олиб келинган “Фаворит” наслли ўрдаклар берилиб, фуқароларга уларни кўпайтириш технологияси батафсил ўргатилмоқда.

Мазкур лойиҳа қишлоқ ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бугунги тадбиркорларнинг фақат ўз фойдаси учун эмас, балки одамларнинг ҳам яхши яшашига ўзини дахлдор деб билаётгани алоҳида эътироф этилди.

Лойиҳада замонавий ва ресурстежамкор технологиялар кенг қўлланмоқда. Ҳудудда қуввати 100 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, улар ишлаб чиқараётган электр энергияси иссиқхонанинг кундалик эҳтиёжини таъминлайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.