Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

2-сентабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ислом Каримов мамлакат тарихининг энг мураккаб ва масъулиятли даврида Ўзбекистонга раҳбарлик қилган. Унинг номи мустақилликнинг қўлга киритилиши, миллий давлатчиликнинг тикланиши ва мамлакатнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши билан чамбарчас боғлиқ.

"Мустақиллик, энг аввало, бизга шону шарафимизни, муқаддас динимизни, она тилимизни, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди. Истиқлол туфайли биз ўзлигимизни англадик, номи ҳамиша эъзозда бўлган ота-боболаримизнинг муносиб ворислари эканимизни бутун дунёга намоён этдик. Шу маънода, мустақиллигимизнинг пойдеворини яратишга, мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашга, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга катта ҳисса қўшган инсонлар хотирасини эъзозлаш муҳим маънавий қадриятдир", — дейилади хабарда.

Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари ёдга олинди.

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ва Тошкент шаҳри жамоатчилиги ҳам биринчи президент ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.