Сиёсат

Нарендра Моди Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Нарендра Моди Шавкат Мирзиёев билан бирга Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Мажмуа билан қисқача танишув чоғида меҳмонга ушбу меъморий ансамблнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

Вазирнинг ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 30-август куни бўлиб ўтади. Унда тизимли сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, энергетика, кимё, геология, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида аниқ дастурлар ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор эътибор қаратилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.