Спорт

Шавкат Мирзиёев ФИФА президентини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев ФИФА президенти билан учрашув ўтказди

Суҳбат аввалида ФИФА президенти Ўзбекистоннинг футбол соҳасидаги ютуқларини ҳамда мамлакатимизда спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ислоҳотлар натижаларини алоҳида қайд этди.

Муҳокамаларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон ва Озарбайжонда йирик ва нуфузли спорт тадбири — 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш бўлди.

Футболни, энг аввало, ёшлар ўртасида оммалаштириш бўйича қўшма дастурларни илгари суришда ФИФА билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан таъкидланди.

Томонлар шерикликни янада кенгайтириш, биринчи навбатда, футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини трансформация қилиш, ёш истеъдодларни кашф этишга кўмаклашиш, халқаро даражадаги мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ва техник мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик турнирлари ва тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида федерациянинг минтақавий офисини очишни тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.