Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Конгресс-холл мажмуасини кўздан кечирди

Қиймати 60 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида 14,5 минг квадрат метр майдонли бино қурилмоқда. Ҳозирда

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Конгресс-холл мажмуасини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида барпо этилаётган Конгресс-холл мажмуаси ҳамда замонавий меҳмонхоналар қурилиши билан танишди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони барқарор равишда ортиб бормоқда. 2025-йилда бу кўрсаткич 2016-йилга нисбатан қарийб олти баробар кўпайди, туризм хизматлари экспорти эса ўн бир карра ошди. Шу билан бирга, мамлакатда йирик халқаро тадбирларни ўтказиш учун замонавий инфратузилмага эҳтиёж ҳам тобора кучаймоқда.

Мазкур мажмуа шаҳарнинг ана шундай тадбирларга мезбонлик қилиш имкониятларини кенгайтиради. Конгресс-холл форумлар, олий даражадаги учрашувлар ва бошқа йирик анжуманларни ўтказишга мўлжалланган.

Қиймати 60 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида 14,5 минг квадрат метр майдонга эга бино қурилмоқда. Айни пайтда асосий бетонлаш ишлари якунланган, ташқи муҳандислик тармоқларини тортиш, фасад ва том қисмларини барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Шу ҳудудда 37 миллион долларлик “Ҳилтон Гарден Инн” меҳмонхонаси ҳам қурилмоқда. Етти қаватли, 212 хонали ушбу меҳмонхонада ер ости автотураргоҳи ҳам назарда тутилган. Бинонинг асосий конструксиялари битказилган, ҳозир ички деворлар, муҳандислик тармоқлари ва фасад ишлари олиб борилмоқда.

Яна бир лойиҳа — 39,6 миллион долларлик “Ҳолидай Инн” меҳмонхонаси. Бу бино ҳам етти қаватли, 212 хонали бўлади, унинг ёнида икки қаватли бизнес маркази ҳам қурилмоқда. Меҳмонхонада том монтажи ва ички деворлар қурилиши, бизнес маркази ертўласида эса бетонлашнинг якуний босқичи амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари обьектлардаги ишлар билан танишиб, уларнинг Бухорода халқаро тадбирларни юқори савияда ўтказиш, туризм хизматлари кўламини кенгайтириш учун муҳимлигини, бу эса аҳоли даромадларини ошириш ва ҳудуд иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифат талабларига қатъий риоя қилган ҳолда якунлаш юзасидан топшириқлар берилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.