Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бишкекда кутиб олинди

Бугун Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида

Шавкат Мирзиёев Бишкекда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш мақсадида Бишкек шаҳрига етиб келди.

"Манас" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олдилар.

Бугун Ўзбекистон Президенти бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.