Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити учун Бишкекка етиб келди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва ШҲТ Плюс учрашувида иштирок этиш учун Бишкекка етиб келди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка келди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида, шунингдек, “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкекка келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Манас халқаро аеропортида Ўзбекистон раҳбарини Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ва Президент маъмурияти раҳбари Адилбек Касималиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифи доирасида Мирзиёев бугун бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Олтинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

