Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Балиқчидаги Сунъий интеллект марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Балиқчидаги Сунъий интеллект марказига борди

Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги Сунъий интеллект марказига ташриф буюриб, ёшлар тайёрлаган стартап лойиҳалари билан танишди.

“Академия ИТ Стар” корхонаси томонидан ташкил этилган мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 26-февралдаги рақамлаштириш соҳасида хизматлар экспортини ривожлантиришга оид қарори асосида барпо этилган.

Ахборот технологиялари ёшлар орасида энг талаб юқори бўлган йўналишлардан бирига айланиб бормоқда. Шу сабабли ҳудудларда замонавий АТ касбларни ўзлаштириш, амалий кўникмаларни ривожлантириш ва рақобатбардош дастурий маҳсулотлар яратиш учун шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллиард сўмни ташкил этади, 100 та иш ўрни яратилган.

Марказ қишлоқ ва туман ёшларига бошқа ҳудудларга бормасдан, ўз яшаш жойида замонавий билим ва касбларни эгаллаш имконини бермоқда. Бу ерда маркетинг, дастурлаш ва робототехника йўналишларида таълим берилиб, ёшлар олган билимларини амалий лойиҳаларда қўлламоқда.

Муассаса имкониятларидан маҳаллий тадбиркорлар ҳам самарали фойдаланмоқда. Уларга сунъий интеллект асосида бизнесни ривожлантириш бўйича маслаҳат ва АТ хизматлари кўрсатилади. Шу кунга қадар 500 дан ортиқ тадбиркорлик субьектига жами 8,5 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган.

Бугунги кунда вилоятдаги 65 мингта тадбиркорлик субьекти учун СММ-менежер, мобилограф, график дизайнер, маркетолог, маълумотлар таҳлилчиси ва сунъий интеллект мутахассисларига эҳтиёж 129 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Марказдаги таълим дастурлари айнан шу талабдан келиб чиқиб шакллантирилган.

Давлат раҳбари ёшлар яратган стартаплар билан яқиндан танишиб, уларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятига юқори баҳо берди. Самимий мулоқот чоғида йигит-қизлар мамлакатимизда стартап экотизимини янада ривожлантиришга қаратилган янги ташаббус ва таклифларини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.