Спорт

Шаҳриёр Маҳкамов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистон саккизинчи олтин медални қўлга киритди ва турнир жадвалида Қозоғистондан ўзиб кетди.

Шаҳриёр Маҳкамов Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон байдаркачилари навбатдаги олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиш билан мусобақани бошлади.

Шахриёр Маҳкамов эркаклар ўртасида 500 метр масофага кечган яккалик баҳсида маррага биринчи бўлиб етиб келиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Шунингдек, байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Арина Танатмишева ҳам кумуш медалга сазовор бўлди. У 500 метр масофага кечган яккалик дастурида иккинчи бўлиб маррани кесиб ўтди.

Каноеда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон жамоаси вакиллари Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги эса делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси турнирдаги олтин медаллар сонини саккизтага етказди ва умумжамоа жадвалида Қозоғистонни ортда қолдириб, тўртинчи ўринга кўтарилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.