Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларидаги илк медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи—Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки медалига эга бўлди.
Карате бўйича -55 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳумоюнмирзо Ҳалимов мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи финалгача етиб борди, бироқ ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Жоломан Бигабилга имкониятни бой берди. Бронза медаллари эса тожикистонлик Махсатилло Мўминов ҳамда малайзиялик Калиана Сундрамга насиб этди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг бугунги кунини бир медал билан якунлади.
Маълумот учун, ХХ Осиё ўйинлари 19-сентябрдан 4-октябргача Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтказилади. Карате бўйича беллашувлар 20—23-сентябр кунлари бўлиб ўтади.

