Шаҳрисабзда илк бор Silk Road Uzbekistan югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
27 сентябрь куни Шаҳрисабзда илк бор Silk Road Uzbekistan халқаро туркумидаги югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Югуриш ҳаваскорлари, талабалар, югуриш клублари аъзолари, блогерлар ва профессионал спортчилар муҳташам Оқсарой саройи деворлари ёнида стартга чиқишди. Мусобақа иштирокчиларга Амир Темур ватанини янги томондан кўриш имкониятини туҳфа этди. Silk Road Shakhrisabz тадбири ташкилотчилари сифатида Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси, Олий таълим, фан ва […]

27 сентябрь куни Шаҳрисабзда илк бор Silk Road Uzbekistan халқаро сериясининг югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Оқсарой саройининг муҳташам деворлари ёнидаги старт чизиғига югуриш ҳаваскорлари, талабалар, югуриш клублари аъзолари, блогерлар ва профессионал спортчилар чиқишди. Мусобақа иштирокчиларга Амир Темур ватанини янги томондан кўриш имкониятини берди.
Silk Road Shakhrisabz тадбири ташкилотчилари сифатида Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги Қашқадарё вилояти Спорт бошқармаси кўмагида иштирок этди.
«Ўзбектелеком» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Silk Road Uzbekistan’нинг доимий ҳамкорлари бўлиб, улар сериянинг баҳорги ва кузги мусобақаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ушбу кўмак туфайли стартлар мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилмоқда ва тобора кўпроқ одамларга югуриш билан шуғулланиш имкониятини бермоқда.
Сериянинг бундан олдинги кузги старти 13 сентябрь куни Хивада бўлиб ўтган эди. Arda Khiva туристик мажмуаси ҳудудида ўтказилган Silk Road Khiva мусобақасида минглаб югурувчилар, жумладан, бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар иштирок этди.
«Бу йил Silk Road Uzbekistan серияси Буюк ипак йўли шаҳарларидаги саккизта спорт тадбирини бирлаштирди. Еттита старт аллақачон бўлиб ўтди ва бугун Шаҳрисабз навбатдаги эстафетани қабул қилди. Олдинда 11 октябрь куни Silk Road Andijan ярим марафони кутмоқда. Оқсарой ёнида кенг кўламли югуриш мусобақасини ўтказиш — мураккаб ташкилий вазифа, шу боис Академия трассани тайёрлаш ва иштирокчилар учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратди. Югурувчилар нафақат ўз натижаларини, балки Шаҳрисабз тарихи билан учрашувни ҳам эслаб қолишларига умид қиламиз», — деб таъкидлади Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси директори Шуҳрат Усмонов.
Silk Road Shakhrisabz дастуридан 5 ва 10 км масофага югуриш, 5 км масофага скандинавча юриш ва 250 м ҳамда 500 м масофага Kids Run болалар югуриш мусобақалари ўрин олди. Шунингдек, тадбир доирасида 3000 га яқин талаба иштирок этган 3 км масофага Talaba Yugur талабалар мусобақаси ва рамзий 1 км масофага Inson Uchun хайрия инклюзив югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг соврин жамғармаси 69 млн сўмни ташкил этди. Эркаклар ва аёллар ўртасида 5 ва 10 км масофаларда 24 та совринли ўрин учун пул мукофотлари кўзда тутилган. Болалар мусобақалари ва скандинавча юриш ғолиб ҳамда совриндорлари ташкилотчилар ва ҳамкорларнинг совғаларини қўлга киритишди.
Silk Road Uzbekistan сериясининг ҳар бир иштирокчиси учун старт пакети кўзда тутилган бўлиб, унга чипли старт рақами, рюкзак, кепка, медаль ва Испаниянинг Joma брендига тегишли брендланган спорт майкаси киради.
11 октябрь куни иккинчи Silk Road Andijan ярим марафони бўлиб ўтади.
1. Бахтиёр Ўткиров — 0:14:23
2. Руслан Ходжиев — 0:14:34
3. Нодирбек Муталипов — 0:14:45
1. Шаҳсонам Хуррамова — 0:16:56
2. Насима Мамурова — 0:17:40
3. Зизолабону Юлдашева — 0:17:50
1. Элдор Ботиров — 0:30:17
2. Жобир Қаҳҳоров — 0:30:19
3. Нуриддин Раҳматов — 0:30:45
1. Саидабону Нусратиллоева — 0:35:44
2. Арофат Имомалиева — 0:36:17
3. Дарья Антропова — 0:37:14

