Спорт

Ўзбекистон илк бор сузиш бўйича жаҳон кубогига мезбонлик қилади

Тошкент 2017 ва 2018-йилларда бадиий сузиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаларига мезбонлик қилганди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта сузиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаларига мезбонлик қилади.

Жорий йилнинг 8-10-октабр кунлари Тошкент шаҳри сузиш бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичига мезбонлик қилади. Жаҳон сув спортлари федерацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу уч босқичли мусобақада 50 дан ортиқ мамлакатдан 750 нафардан зиёд эркак ва аёл спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 1,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу тадбир "Ипак йўли" турининг бир қисми бўлиб, спортчилар учун Пекинда бўлиб ўтадиган ХВИИИ сузиш бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент аввалроқ, 2017 ва 2018-йилларда бадиий сузиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаларига мезбонлик қилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.