Спорт

Хивада Silk Road Uzbekistan халқаро югуриш мусобақалари серияси давом этади

2026 йил 13 сентябрь куни эрталабки соат ____да Arda Khiva туристик мажмуаси ҳудудида Silk Road Uzbekistan халқаро югуриш мусобақалари туркумининг кузги босқичи бошланади. Спорт тадбири Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан келган профессионал атлетлар, талабалар ҳамда югуриш ҳаваскорларини бирлаштиради. Arda Khiva — бу анъанавий тарихий мотивлар ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган замонавий инфратузилма билан уйғунлашган янги туристик ва маданий мажмуадир, […]

Silk Road Uzbekistan халқаро югуриш мусобақалари серияси Хивада давом этади

2026 йил 13 сентябрь куни эрталабки соат ____да Arda Khiva туристик мажмуаси ҳудудида Silk Road Uzbekistan халқаро югуриш мусобақалари сериясининг кузги босқичи бошланади. Ушбу спорт тадбири Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан профессионал спортчилар, талабалар ҳамда югуриш ҳаваскорларини бирлаштиради.

Arda Khiva — анъанавий тарихий мотивлар дам олиш, саёҳат ва оммавий тадбирлар учун замонавий инфратузилма билан уйғунлашган янги туристик ва маданий мажмуадир. У Хиванинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий маркази — Ичан-Қалъадан тўрт километр узоқликда жойлашган.

Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб югуриш мусобақалари серияси ташкилотчилари Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳисобланади. Лойиҳа «Ўзбектелеком» АК ва Ўзбекистон Миллий банки кўмагида амалга оширилмоқда.

«Silk Road югуриш мусобақалари нафақат спорт беллашувлари, балки югуриш, саёҳат ва мамлакатнинг маданий мероси, энг аввало, Буюк ипак йўли тарихи билан танишишни бирлаштириш имкониятидир. Arda Khiva’даги мусобақа ёрқин таассуротлар тақдим этишига ва Ўзбекистон ҳамда бутун Марказий Осиёда югуриш маданиятини ривожлантиришда янги босқич бўлишига ишонаман», — деди Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси директори Шуҳрат Усмонов.

Дастурга 5 ва 10 км масофага югуриш, скандинавча юриш бўйича мусобақалар, шунингдек, 2018 — 2021 йилларда туғилган иштирокчилар учун 250 ва 500 метр масофага Kids Run болалар стартлари киритилган.

Югуриш ҳаваскорлари билан бирга стартга Хоразм вилоятидаги етакчи олий ўқув юртларининг талабалари — Talaba Yugur ҳаракати иштирокчилари ҳам чиқадилар. Улар ўз таълим муассасалари номидан иштирок этиб, ҳудудда спорт, жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда энг фаол олий таълим муассасаси унвони учун курашадилар.

Дастурда Silk Road Uzbekistan лойиҳасининг ажралмас қисми бўлган Inson Uchun инклюзив югуриш мусобақаси алоҳида ўрин тутади. Унинг иштирокчилари биринчи бўлиб стартга чиқадилар ва Arda Khiva мажмуаси ҳудуди бўйлаб ўтувчи, улар учун махсус тайёрланган бир километрлик масофани босиб ўтадилар.

Silk Road Khiva мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 69 миллион сўмни ташкил этади. Пул мукофотлари эркаклар ва аёллар ўртасида биринчидан олтинчигача бўлган ўринларни эгаллаган иштирокчилар учун кўзда тутилган. 10 км масофада қуйидаги мукофотлар белгиланган: 1-ўрин — 6 млн сўм, 2-ўрин — 5 млн, 3-ўрин — 4 млн, 4-ўрин — 3 млн, 5-ўрин — 2 млн, 6-ўрин — 1 млн сўм; 5 км масофада: 1-ўрин — 3,5 млн сўм, 2-ўрин — 3 млн, 3-ўрин — 2,5 млн, 4-ўрин — 2 млн, 5-ўрин — 1,5 млн, 6-ўрин — 1 млн сўм.

Kids Run ғолиб ва совриндорларига ташкилий қўмита ва ҳамкорларнинг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Иштирок этиш нархи танланган масофага қараб 100 000 сўмдан 200 000 сўмгача ташкил этади. Старт пакетига чипли кўкрак рақами ва тўғноғичлар тўплами, рюкзак, кепка ҳамда профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар учун экипировка ишлаб чиқарувчи етакчи брендлардан бири — Испаниянинг Joma спорт бренди футболкаси киради.

Танланган масофани босиб ўтган ҳар бир иштирокчи эсдалик медали билан тақдирланади. ч

Старт пакетини 11 ва 12 сентябрь кунлари соат 10:00 дан 20:00 гача Болтаев кўчаси, 41-уй (мўлжал: Ичан-Қалъа) манзилидаги мусобақа Экспосида олиш мумкин.

Навбатдаги югуриш мусобақалари 27 сентябрда Шаҳрисабзда ва 11 октябрда Андижонда бўлиб ўтади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.