Маҳаллий

Шаҳло Турдиқулова Жаҳон фанлар академияси вице президенти этиб сайланди

Шаҳло Турдиқулова Жаҳон фанлар академиясининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича вице президенти этиб сайланди. У академия кенгаши таркибига олтита вице президентдан бири сифатида киради ва ўз ваколатларини 2027-йил 1-январдан бажаришга киришади.

Шаҳло Турдиқулова Жаҳон фанлар академияси вице президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Фанлар академияси вице президенти, биология фанлари доктори, профессор Шаҳло Турдиқулова Жаҳон фанлар академиясининг (ТВАС) 2027−2028-йиллар учун Марказий ва Жанубий Осиё бўйича вице президенти этиб сайланди, дея хабар берди идора матбуот хизмати.

Мазкур лавозимда Шаҳло Турдиқулова академия фаолиятининг стратегик йўналишларини белгилаш, халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш жараёнида иштирок этади.

Фанлар академияси берган маълумотга кўра, у академия тарихида раҳбарият таркибига кирган Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг илк вакили бўлди.

Қарор ТВАС аъзоларининг овоз бериш натижаларига асосан қабул қилинган. Шаҳло Турдиқулова академия кенгашига олтита вице президентдан бири сифатида киради ва ўз ваколатларини 2027-йил 1-январдан бошлайди. У Жаҳон фанлар академиясига 2025-йилда аъзо бўлган эди.

ТВАСънинг янги Кенгашига Хитой Фанлар академияси президенти Хоу Сзянго бощилик қилади.

Шаҳло Турдиқулова 2025-йил октабр ойида Жаҳон фанлар академияси академиги дипломини олган эди.

Шаҳло Турдиқулова 1973-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995-йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Турдиқулова — биология фанлари доктори, профессор, “Дўстлик” ордени соҳибаси.

Олиманинг ТВАС сайтида жойланган саҳифасига кўра, Шаҳло Турдиқулова биотехнология бўйича ПҳД (2001) ва биокимё ҳамда ҳужайра биологияси бўйича фан доктори (2008) даражасини олган. 2002−2005-йилларда Лос Анжелесдаги Калифорния университетида постдокторантурада таҳсил олган.

Унинг илмий фаолияти одам генетикаси билан боғлиқ. У касалликларга мойилликнинг 670 та гени билан боғлиқ 1450 та генетик маркерни аниқлаган ва 24 000 та намунани ўз ичига олган миллий ДНК банкини яратган. Шаҳло Турдиқулова, шунингдек, ковидга қарши ЗФ-УЗ-ВАС2001 ваксинасининг клиник синовларига ҳамраислик қилган.

2018-йилдан Илғор технологиялар марказига раҳбарлик қилган. 2020-йил октабридан 2021-йил апрелигача инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, кейин эса 2021-йил апрелидан 2023-йил январигача вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шундан сўнг, 2024-йил апрелигача олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари бўлиб фаолият юритган. Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академияси вице президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.