Маҳаллий

Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартибига ноқонуний аралашганлар 132 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда бундай қилмишни биринчи марта содир этганлик учун жарима ёки 15 суткагача қамоқ, такроран содир этилганида эса каттароқ жарима ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкинлиги белгиланди.

Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартибига ноқонуний аралашганлар 132 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартибига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик жорий этилди.

Президент томонидан 2-ноябрда имзоланган қонун билан Маъмурий ва Жиноят кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, обьектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструксия қилиш ва қурилиши тугалланган обьектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ваколатли орган ҳамда хулоса берувчиларга юклатилган вазифа ва функсияларни бажаришга ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш, босим ўтказиш ёки тўсқинлик қилиш БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача, яъни 44 млн сўмдан 66 млн сўмгача жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга олиб келади.

Агар бундай қилмиш маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазолардан бири тайинланади:

БҲМнинг 300 бараваригача, яъни 132 млн сўмгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш

360 соатгача мажбурий жамоат ишлари

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари

1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш

2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Қонун билан Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари белгиланди. Хусусан, суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, яъни 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қонун 2027-йил 5-февралдан кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.