Сергели туманининг собиқ ҳокими Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари бўлди

Сергели туманининг собиқ ҳокими Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди
Бахтиёр Шамуратов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг комплаенс ва ички коррупцияга қарши курашиш назорати масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Тегишли тайинлов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан расмийлаштирилди.
Шамуратов 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, шунингдек, 2002 йилда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини тамомлаган.
1999–2012 йилларда Давлат солиқ қўмитаси тизимида турли лавозимларда ишлаган.
2012–2014 йилларда Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бошқармасининг Инвестициялар ва капитал қурилиш бўлими бошлиғи ўринбосари бўлган. 2014–2018 йилларда пойтахтнинг Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
2018 йилда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментига раҳбарлик қилган. 2018 йил октябридан 2019 йил сентябригача пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган.
2019 йил 13 сентябрдан 2020 йил 8 августгача Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.

