Тошкентда учта туман ҳокими лавозимидан озод этилди
Тошкентда Чилонзор, Яшнаобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Уларнинг уччаласи ҳам бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз лавозимини тарк этди.

Тошкентда учта туман ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Тошкентда учта туман ҳокими бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета»га пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Туманларнинг янги раҳбарлари тайинлангани ҳақидаги маълумот ҳозирча берилмаган.
Чилонзор туманини 2022 йил августидан бери — тўрт йилдан ортиқ вақт давомида. Дастлаб у ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Бунгача иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, ундан олдин эса Марказий банк раиси ўринбосари бўлиб фаолият юритган.
Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллаши кутилмоқда.
Бахтиёр Раҳмонқулов 2020 йил 26 августда Яшнобод тумани ҳокими этиб тайинланган ва ушбу лавозимни ортиқ олти йил давомида эгаллаб келган. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — пойтахт Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Янгиҳаёт туманини ташкил этилганидан бери. У 2020 йил 16 ноябрда ҳоким этиб тасдиқланган ва деярли олти йил давомида ушбу лавозимни эгаллаб келган. Илгари Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

