Сербиядаги телеканал йиллар давомида сукут сақлагани уçун узр сöради
Янгиликлар дастури боşловçиси собиқ президент Александр Вуçиç даврида муаммоларга кöз юмилгани ва воқеалар бир томонлама ёритилганига иқрор бöлган.

Сербиядаги телеканал йиллар давомида сукут сақлагани учун узр сўради
Сербиядаги Воеводина телерадиокомпанияси (РТВ) бир кун олдинги кечки дастурда «Талабалар рўйхати»нинг парламент сайловидаги ғалабани нишонлаши акс этган кадрлар намойиш этилмагани учун жонли эфирда томошабинлардан узр сўради.
Дневник янгиликлар дастурининг 26-октабр куни кечқурун эфирга берилган сони аввалида бошловчи Горан Эрор телеканал кўп йиллар мобайнида ўз функсияларини бажармай келганини тан олган.
«Муаммолар ҳақида сукут сақланди, кўп нарсага кўз юмилди, воқеалар бирёқлама ёритилди, танқидий репортажлар эълон қилинмади. Керакли саволлар берилмади ёки умуман савол берилмади. Бунинг учун биз томошабинлардан узр сўрашимиз лозим», – деди бошловчи.
Янгиликлар Нови-Сад ва Сербиянинг бошқа шаҳарларидаги ғалабани нишонлаш кадрлари билан бошланди. Време нашри ёзишича, РТВ телеканали раҳбарияти бир кун олдин ходимларнинг эътирозларига қарамай, кўчалардаги байрамона кайфият акс этган кадрларини намойиш этмасликка қарор қилганди.
Бошловчининг қайд этишича, телеканалнинг айрим ходимлари журналистлар ва муҳаррирлар эркин ишлаши ҳамда этика принсипларига риоя этилишини таъминлаш учун курашишган:
«Афсуски, бунга ўз вақтида эриша олмадик. Аммо биз бу курашни давом эттириш керак деб ҳисоблаймиз».
Шу куниёқ телеканалнинг Биринчи телевизион дастури бош муҳаррири Ненад Çаçиç истеъфога чиқарилгани маълум бўлди. Журналистлар ва «Мустақиллик» касаба уюшмаси вакилларининг РТВ телеканали бош директори Горан Караджиç билан музокараларидан кейин бу лавозимга Блажо Попович тайинланган. Собиқ бош муҳаррир истеъфоси касаба уюшмасининг талабларидан бири эди. Улар бир йил олдин ҳам РТВ касбий мустақиллигини йўқотгани ва воқеаларни ҳукумат манфаатлари йўлида ёритаётганини таъкидлаб, унинг истеъфосини талаб қилишганди.
25-октабр куни Сербияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг собиқ президенти Александр Вуçиç ҳам иштирок этди – у сентабр ойи бошида бўлажак сайловларда ғалаба қозониб, бош вазир сифатида ҳокимиятга қайтишни кўзлаган ҳолда президентликдан кетганди. Аммо сайлов натижаларига кўра, унинг бощилигидаги Сербия тараққиёт партияси 2024-йил бошланган норозилик намойишлари давомида юзага келган «Талабалар рўйхати» номли ҳаракатга мағлуб бўлди.

