Маҳаллий

Савдо-саноат палатаси мансабдори порани қайтариб бераётганда ушланди

У фуқарога деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун ауксион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини

Савдо-саноат палатаси мансабдори порани қайтараётган пайтда қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида Савдо-саноат палатасининг туман бўлими бошлиғи ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи M.Ch. фуқаро О.B.ga деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун ауксион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилган. Кейин фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.B.ga қайтариб берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Прокуратура департаменти Экология ва кадастрлар палатаси ходимлари тезкор тадбирда ушланганини хабар берганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.