Тезкор тадбирда кадастр мутахассиси ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга тушди
Улардан бири 31 сотих нотурар ер майдонини 9 500 АҚШ доллари эвазига турар жой сифатида

Тезкор тадбир давомида кадастр мутахассиси ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушланди
Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ва қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда Ўзбекистон тумани кадастр бўлими мутахассиси Д.Т. туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимида ишловчи таниши орқали фуқаро М.I.ning «Авғон» МФЙ ҳудудидаги 31 сотих нотурар ер майдонини 9 500 АҚШ доллари эвазига турар жой сифатида расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган пайтда ушланган. Давом этган тадбирда эса туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи О.Н. (муқаддам судланган) Д.T.dan 5 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда ер олиб беришни ваъда қилган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Давлат кадастрлар палатаси ходимлари қўлга олинганди.

