Маҳаллий

Сурхондарёда экология ва кадастр ходимлари қўлга олинди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарёда экология ва кадастр ходимлари қўлга олинди

Ер олиб беришни ваъда қилган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Давлат кадастрлар палатаси ходимлари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Узун тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси М.Б. фуқаро R.Yu.га 2 000 АҚШ доллари эвазига «Уланқул» МФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини кадастрдаги таниши орқали ауксионга чиқариб, арзон нархда олиб беришини айтган.

У ушбу пуллардан 12 млн сўмни олаётган пайтда ушланган. Кейин давом этган тезкор тадбирда Узун тумани Давлат кадастрлар палатаси ерларни ауксионга чиқариш шўъбаси етакчи мутахассиси К.Н. ҳам М.B.dan 12 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.