Маҳаллий

Савдо 17,8 млрд долларга етди, олдинда - “олтин öн йиллик”: Şавкат Мирзиёев китоби Хитойда наşр этилди

30-октабр куни Пекинда Öзбекистон Президенти Şавкат Мирзиёевнинг “Öзбекистон: барқарор тараққиёт ва фаровонлик йöлида” номли китоби хитой тилида тақдим этилди. Унда давлат раҳбарининг 2021–2025-йиллардаги нутқлари, маърузалари, мақолалари ва интервюлари жамланган.

Савдо 17,8 млрд долларга етди, олдинда - “олтин öн йиллик”: Şавкат Мирзиёев китоби Хитойда наşр этилди

Тақдимотда Хитой Коммунистик партияси Марказий қöмитаси, Şанхай ҳамкорлик таşкилоти Котибияти, илмий-тадқиқот марказлари, дипломатик корпус ва иşбилармон доиралар вакиллари иşтирок этди.

Öзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатçиси О. Давлатов, Олий Мажлис Қонунçилик палатаси депутати, Öзбекистон Миллий медиа ассоциацияси боşқаруви раиси Одилжон Тожиев, Тараққиёт стратегияси маркази ижроçи директори Элдор Туляков ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов қатнашди. Тадбирни Öзбекистоннинг Хитойдаги элçиси Фарҳод Арзиев очиб берди.

Китоб Хитойнинг “Женмин” наşриёти томонидан чоп этилган бўлиб, уни тайёрлашда Минзу университети олимлари ҳам иштирок этган. Наşр хитойлик ўқувчиларга Öзбекистондаги ислоҳотлар, мамлакатнинг тараққиёт стратегияси ва ташқи сиёсат устуворликларини давлат раҳбарининг қарашлари орқали ўрганиш имконини беради.

Китобнинг хитой тилида чиқиши ва тақдимотнинг ташкил этилишида Öзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси фаол иш олиб борди. Элçи Фарҳод Арзиев тақдимотдаги нутқида китоб Хитой ва халқаро жамоатчиликни Янги Öзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари билан таништиришда муҳим манба бўлишини таъкидлади. Хитой томони ҳам тақдимот юқори савияда ташкил этилганини алоҳида қайд этди.

Элчихона Пекинда гуманитар йўналишда ҳам фаол ишламоқда. Яқинда у “Öзбекистон - Хитой: сивилизациялар мулоқоти ва умумий мерос” тадбирини ўтказди, тақдимотдан бир кун олдин эса Пекинда Öзбекистон маданияти кунлари очилди.

Öзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги сиёсий ирода икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади. У китобни Хитой жамоатчилиги, айниқса, ёшлар орасида кенг танитиш, Öзбекистоннинг ислоҳотлар тажрибасини ўрганиш муҳимлигини қайд этди.

Лю Хайсин китобнинг хитой тилида нашр этилишини икки давлат раҳбарлари эришган келишувларни амалга ошириш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги муҳим воқеа деб атади.

Лю Хайсин нинг фикрича, китоб хитойлик ўқувчиларга Öзбекистондаги ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, мамлакатнинг ташқи сиёсий позицияси ва минтақада тинчлик ҳамда барқарорликка қўшаётган ҳиссасини яхшироқ тушуниш имконини беради, давлат бошқаруви тажрибасини алмашишнинг муҳим воситасига айланади. У дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги арафасида Пекин Öзбекистон танлаган тараққиёт йўлини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.