Дунё

Саудия Арабистонида 110 миллион тонна уран таркибли руда топилди

Кон Жабал-Саид лойиҳасидаги геология-қидирув ишлари доирасида аниқланган. Урандан ташқари, руда таркибида камёб ер элементларининг, айниқса оғир элементларнинг юқори консентрацияси мавжудлиги айтилмоқда.

Саудия Арабистонида 110 миллион тонна уран таркибли руда аниқланди

Саудия Арабистонининг Мадина ҳудудида уран консентрацияси истиқболли бўлган қарийб 110 миллион тонна руда топилди. Бу ҳақда қироллик энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Вена шаҳрида бўлиб ўтган ХАЕА бош конференсиясида маълум қилди, деб хабар берди Тҳе Натионал Невс.

Кон Жабал-Саид лойиҳаси доирасидаги геология-қидирув ишлари вақтида аниқланган. Урандан ташқари, руда таркибида камёб ер элементлари, айниқса оғир элементлар юқори даражада мавжудлиги айтилмоқда.

Вазирнинг айтишича, очилган кон дунёда нодир ер ресурсларини ўзлаштиришдаги энг муҳим конлардан бирига айланиши мумкин. Бироқ бу ерда руданинг умумий ҳажми назарда тутилмоқда — ураннинг аниқ миқдори ҳам, иқтисодий жиҳатдан қазиб олинадиган ресурслар ҳажми ҳам ҳозирча ошкор этилмаган.

Бу очилиш Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик кенгаяётган бир пайтда юз берди. Июл ойида икки давлат атом энергетикасида узоқ муддатли ҳамкорликни назарда тутувчи фуқаролик ядровий ҳамкорлик ҳақидаги битимни имзолаган эди.

Саудия Арабистони ҳам ўзининг ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш занжирини ривожлантирмоқда ва миллий атом дастури доирасида уранни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш имкониятларини ўрганмоқда.

Июл ойида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига ядро қуроли ишлаб чиқарилишининг олдини олишга қаратилган халқаро кафолатлар жорий этилмасдан туриб уранни бойитиш билан шуғулланишга рухсат беришга олдиндан рози бўлган эди.

СНН билан суҳбатлашган экспертлар, агар қатъий кафолатлар жорий этилмаса, бу келишув Саудия Арабистонига ядровий қуролга эга бўлиш йўлини очиб бериши мумкинлигини айтмоқда. Шу билан бирга, аввалроқ мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон агар Эрон ўз бомбасини яраца, ядро қуролини яратиш билан таҳдид қилган эди.

Саудия Арабистони 1988-йилдан бери Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг тўлақонли иштирокчиси, шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЕА) аъзоси ҳисобланади. Мамлакат ядровий ёқилғини хориждан харид қилади, шу билан бирга ядровий инфратузилмани мустақил равишда ривожлантирмоқда. Унинг стратегияси босим остидаги сувли йирик реакторлар, кичик модулли реакторлар (КМР) ва ураннинг ички захираларидан фойдаланиш учун тўлиқ ядровий ёқилғи сиклини ривожлантиришга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.